Элмира Боситхонова «хотин-қизларнинг 23 та тоифаси рўйхати» тузилишига алоқаси йўқлигини билдирди
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова бугун интернет ОАВда тарқалган «хотин-қизларнинг 23 та тоифаси рўйхати» тузилиши ҳақидаги хабарлар юзасидан мурожаат йўллади.
«Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси сифатида хотин-қизларни таснифлайдиган, тоифага ажратадиган рўйхатни шакллантиришга қатъиян қаршиман.
Бугун интернет тармоғида шов-шувга айланган «хотин-қизларнинг 23 та тоифаси рўйхати» тузилишига менинг ҳеч қандай алоқам йўқ.
Журналистлар, блогерлар ҳамда интернет фойдаланувчиларидан менинг шаънимга айтилаётган ҳақоратларни тўхтатишларини сўраб қоламан», дейилади мурожаатда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter