Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартиби белгиланди
Ҳукуматнинг жорий йил 5 декабрдаги тегишли қарори билан Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Низомга кўра, 2023 йил 1 мартгача ички ишлар органи ходимларининг иштирокисиз расмийлаштириладиган йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома онлайн тарзда юборилишини ҳамда кўриб чиқилишини амалга ошириш бўйича ягона мобил илова ишга туширилади.
2023 йил 1 июлгача ягона мобил илова орқали бошқа мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари бўйича суғурта даъволарига оид аризалар онлайн тарзда юборилиши ҳамда кўриб чиқилиши амалиётга жорий этилади.
Шунингдек, 2023 йил 1 июлгача «Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter