Электрон рақамли имзонинг мажбурий тартибда бўлиш шарти бекор қилинади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
Ушбу қарор лойиҳаси Давлат хизматлари агентлиги томонидан Давлат хизматлари кўрсатиш сифати, тезкорлиги, шаффофлиги ва фойдаланиш имкониятини тубдан ошириш, шунингдек инновацион ечимлар ва ахборот-коммуникация технологияларини жадал жорий этиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Қарор билан давлат хизматидан фойдаланишда юридик ва жисмоний шахсларда Электрон рақамли имзонинг мажбурий тартибда бўлиш шарти бекор қилинмоқда. Эндиликда ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши режалаштирилмоқда.
Шунингдек, Қарор лойиҳаси билан айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларига бошқа мазмундаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Қарор лойиҳасининг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter