Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ: Қалбаки валюталарнинг муомалага чиқарилишига чек қўйилди

ДХХ: Қалбаки валюталарнинг муомалага чиқарилишига чек қўйилди

Сирдарё вилояти Оқолтин туманида яшовчи, 1998 й.т. шахс алдов йўли билан 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, улардан бирига 10 минг, иккинчисига эса 4 минг, жами 14 минг қалбаки АҚШ долларини ўтказмоқчи бўлган вақтида ушланди.

Бухоро вилоятида кузатилган ҳолатда эса Ғиждувон туманида яшовчи, 1986 ва 1989 йилларда туғилган, муқаддам судланган 2 нафар шахс харидорга қалбаки 10 минг АҚШ долларини 5 минг АҚШ долларига сотишга келишган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, улар қалбаки 8300 АҚШ долларини бериб ва қолганини тез кунда етказишларини айтиб, 5 минг АҚШ долларини олган вақтларида ушланди.

Навоий вилояти Қизилтепа туманида ва Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида яшовчи, 1993-1997 йиллар оралиғида туғилган 3 нафар шахс 200 минг сўмлик қалбаки купюралардан иборат 400 млн. сўм қалбаки пулларни 160 млн. сўмга сотаётган вақтларида ушланди.

Шунингдек, улар томонидан қалбаки пуллар тайёрланган савдо дўкони биноси кўздан кечирилганда купюралар тайёрлашда фойдаланилган ноутбук, рангли принтер, сканер, қоғоз кесувчи ускуна, 14 дона қалбаки 200 минг сўмлик, 1 дона 100 минг сўмлик ва 8 дона оқ қоғознинг бир томонига чоп этилган 200 минг сўмлик купюралар борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг