Дунёдаги энг кекса эр-хотин никоҳининг 80 йиллигини нишонлади
Дунёдаги энг кекса эр-хотин – америкалик 106 ёшли Жон билан 105 ёшли Шарлотта Хэндерсон – никоҳининг 80 йиллигини нишонлади, дея хабар берди «CNN» телеканали.
Юбилей шарафига Жон Шарлоттани 1920 йилда ишлаб чиқарилган икки кишилик автомобилда шаҳар айлантирди ва биринчи учрашувида бўлгани каби унга гулдаста ҳадя қилди. Эр-хотин бу унутилмас кунни оиласи ва яқинлари даврасида нишонладилар, шу йиллар давомида олинган фотосуратлар слайд-шоусини биргаликда томоша қилдилар.
Бўлғуси келин-куёв 1934 йили Техас университетида танишиб, 1939 йили турмуш қуришди. Хендерсонлар дунёдаги энг кекса эр-хотин сифатида Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган.
— Улар ажойиб жуфтлик ва бахтли оилаларга намуна. Улар ёнма-ён бўлишдан, бирга саёҳат қилишдан ва бирга ҳаётдан кечиришдан бағоят бахтиёрлар, — дейди қариндоши Жейсон Фри.
Телеканалнинг таъкидлашича, эр-хотиннинг соғлиги мустаҳкам. Уларнинг сўзларига кўра, бахтли оила ва узоқ умр кўришларининг сири ўзаро меҳр-муҳаббатда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter