Дунёдаги энг экстремал шаҳарлар аниқланди
«El Pais» журналистлари дунёдаги энг экстремал жойларни танлашди. Етакчи учликда Ёқутистон (Россия) ва унинг уч шаҳри.
Якутск ва Оймакон рейтингда тенг. Верхоянск улардан бир поғона пастда.
Якутск қиш ва ёзги ҳаво ҳарорати кескин фарқланиши туфайли шу рейтингга кирди. Қиш пайти бу шаҳарда ҳаво ҳарорати 40 даражадан ҳам пасайиб кетса, ёзда 30 даражагача исийди.
Оймакон — Ердаги энг совуқ жой, қарийб юз йил илгари бу жойда 71,2 даража совуқ қайд этилган.
Верхоянскда ҳам ҳаво ҳарорати кескин «ўйнаб» туради: 69,8 даража совуқдан 37 даража иссиққача.
Перунинг Ла-Ринконада аҳоли маскани ҳам бу рўйхатда бор. Денгиз сатҳидан 5 009 метр баландда жойлашган бу қишлоқ — энг бориш қийин жой.
Мексикадаги Сан-Луисе-Рио-Колора эса энг иссиқ жой — ҳаво ҳарорати 59,5 даража.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter