Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёда энг кўп тингланадиган хонанда аёл

Дунёда энг кўп тингланадиган хонанда аёл

Тейлор Свифт.

Фото: «TSN.ua»

Америкалик кантри-поп ижрочиси Тейлор Свифт хонанда аёллар орасида қўшиқлари энг кўп тингланувчисига айланди. Свифт нуфузли «Billboard 200» хит-парадида машҳур Уитни Хьюстоннинг рекордини такрорлади. Унинг «Folklore» альбоми олти ҳафтадан бери биринчи ўринда турибди, деб ёзмоқда «Billboard».

30 ёшли Тейлор Свифтнинг бошқа альбомлари ҳам хит-парадни бошқарганди, энди «Billboard 200»даги пешқадамлик жами 46 ҳафтани ташкил этмоқда. Унгача бу натижага фақатгина Уитни Хьюстон эришган.

Иккинчи ўринда эса британиялик хонанда Адель. Унинг альбомлари «Billboard 200»да жами 34 ҳафта етакчи бўлган.

Эслатиб ўтамиз, «Forbes»нинг 2019 йилдаги энг бой аёл хонандалари рейтингида ҳам Тейлор Свифт етакчиликни қўлга олганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг