Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Поп-мусиқа қироличаси ҳақиқий қирол билан қариндош экан

Поп-мусиқа қироличаси ҳақиқий қирол билан қариндош экан

Тейлор Свифт.

Фото: People.com

Америкалик таниқли қўшиқчи, 34 ёшли Тейлор Свифт Франция қироли Людовик XIV (Луи XIV)нинг узоқ қариндоши экан. Бу ҳақда MyHeritage платформасига асосланиб Daily Mail хабар берди.

Француз қиролининг бобосининг бобосининг бобоси... XV асрда яшаган инглиз аслзодаси Жон де ла Пол — Линколн графи бўлган. Унинг акаси Уилям эди. Уилямнинг 19-авлод невараси — Тейлор Свифт.

Тейлор Свифтнинг аждодлари кейинчалик Америкага кўчиб келишган.

Қизиғи, Свифтни замонавий поп-мусиқа қироличаси, дейишади, бежизга эмас экан, жуда олис бўлса-да, қиролларга туташ жойи бор экан.

Людовик XIV. Фото: Wikipedia

Людовик XIV чакана қиролларданмас, уни «қуёш-қирол» дейишган. Версалдаги машҳур саройни қурдирган, 1682 йилда қароргоҳини шу ерга кўчирган. Қиролнинг биз билан замондош қариндоши ҳам серҳашам кўчмас мулклар ишқибози, миллионлаб долларлик виллалари ва уйлари бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг