Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британия қироли оммага кўриниш берди

Британия қироли оммага кўриниш берди

Букингем саройи ижтимоий тармоқларда Британия қироли Чарлз III Корея уруши фахрийлари билан учрашгани ҳақида хабар берди ва тадбир давомида олинган суратни тақдим этди. Бу монархнинг ўлими ҳақида оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган миш-мишлар фонида содир бўлди.

«Қирол бугун эрталаб Букингем саройида можарога барҳам берган сулҳнинг имзоланганининг 70 йиллиги муносабати билан Корея уруши фахрийлари билан учрашди», — дейилади сарой баёнотида.

Аввалроқ Daily Mail нашри Чарлз III ни Виндзор қасридан кетаётганида Лондонда кўргани ҳақида хабар берган эди. Саратон касаллигидан даволанишни давом эттираётган 75 ёшли Чарлз III Беркширдаги уйидан чиқиб кетаётганда қироллик лимузинининг орқа томонига ўтирганига одамлар гувоҳ бўлган. Нашрнинг ёзишича, Чарлз III Лондондаги Кларенс хаусга борган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг