Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дугонасининг видео ва расмларини эрига кўрсатмаслик учун пул талаб қилган товламачи қўлга олинди

Дугонасининг видео ва расмларини эрига кўрсатмаслик учун пул талаб қилган товламачи қўлга олинди

Фото: «Tergov.uz»

2021 йил 20 февраль куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи номига 23 ёшли Муножатхон Ф. ариза билан мурожаат қилди. Унга кўра таниши 23 ёшли Зарина Қ. сир сақланиши лозим бўлган фото ва видеотасвирларни турмуш ўртоғига кўрсатмаслиги эвазига 1.500 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини маълум қилиб, Зарина Қ.га нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб мурожаат қилган. Ўз навбатида, ўтказилган тезкор-тадбир давомида Фарғона шаҳрида жойлашган кафеда Зарина Қ. билан ва 21 ёшли Мафруза И.лар товламачилик йўли билан Муножатхон Ф.дан 1.500 АҚШ доллари олаётган вақтларида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими катта терговчиси Х.О.Жураев томонидан Зарина Қ. ва Мафруза И.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг