Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дублинда ўн минглаб одамлар абортга қарши намойишга чиқди

Дублинда ўн минглаб одамлар абортга қарши намойишга чиқди

Фото: «Irish Times»

Ирландия пойтахти Дублин шаҳрида ўн минглаб одамлар абортга қарши норозилик намойишида иштирок этди. Бу ҳақида «Irish Times» нашри маълумотига асосланиб «РИА Новости» хабар қилмоқда.

Май ойининг охирида Ирландияда абортнинг қонунийлаштирилиши борасида референдум бўлиб ўтади. Унда овоз берувчилар «Конституциядаги саккизинчи тузатиш(абортни тақиқлаш тўғрисида)нинг сақланиши ёки бекор қилинишини хоҳлайсизми?» деган саволга жавоб беришади.

Намойиш иштирокчилари саккизинчи тузатиш ўз кучида қолишини талаб қилишган. Ушбу тузатиш 1983 йилда киритилган бўлиб, у абортнинг ҳар қандай кўринишини тақиқлайди.

Ирландия бош вазири Лео Варадкар аввал саккизинчи тузатишни бекор қилиш учун овоз беришини эълон қилган эди, аммо парламентда бу масала юзасидан қарама-қаршиликлар жуда кўп. Католик черкови аборт ҳақидаги қонунни бекор қилишга қарши бўлиши кутилмоқда, чунки диндорларнинг фикрича, абортларни қонунийлаштириш эвтаназияга йўл очади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг