Доимий «прописка»га онлайн рўйхатдан ўтиш йўли ўргатилди (видео)
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий рўйхатга қўйиш хизматидан фойдаланиш тартиби бўйича видеоқўлланма тайёрланди.
Ҳар бир инсон яхши шароитда ва қулай имкониятлардан фойдаланиб яшашни истайди.
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) эса аҳолига энг керакли хизматларни таклиф қилишда давом этмоқда.
Хабарингиз бўлса, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий рўйхатга туриш ҳам электронлашган эди. Автоматлаштирилган ушбу хизмат my.gov.uz орқали тезкор амалга оширилади.
Бунда кўчмас мулк объектига эгалик ҳуқуқи бир шахсга тегишли бўлган объектларга доимий рўйхатга қўйиш мумкин.
Хизматдан:
- Қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган уй-жойга эга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (хусусий мулк қилиб олинган уй-жойга);
- Тошкент шаҳрида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш масаласи юзасидан мурожаат этганда);
- Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар (Тошкент вилоятида бошқа манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниш масаласи юзасидан мурожаат этганда) фойдаланишлари мумкин.
Аҳолига янада енгилроқ бўлиши учун хизматдан фойдаланиш тартиби юқоридаги видеода қадамма-қадам тушунтириб ўтилади.
Хизматдан фойдаланиш учун эса қуйидаги ҳаволага ўтинг: https://my.gov.uz/uz/service/363
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter