Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Диққат! Қалбаки ҳужжатлар!» — Ягона портал огоҳлантириш билан чиқди

«Диққат! Қалбаки ҳужжатлар!» — Ягона портал огоҳлантириш билан чиқди

My.gov.uz порталидаги хизматлар сони 600 га яқинлашиб қолди. Ушбу хизматлардан фойдаланишда фуқароларимизга турли натижалар, яъни ҳужжат ва маълумотлар тақдим этилади. Масалан, кадастр паспорти, ўз-ўзини банд қилганликни тасдиқловчи билдиришнома, ҳар хил рухсатнома ва бошқалар.

Афсуски, кундан кунга бу каби ҳужжатларни қалбакилаштириш, сохталаштириш ҳолатлари тез-тез учраб турибди, дейилади ягона портал хабарида.

Мана шундай фирибларга барҳам бериш, яъни асл ҳужжатни қалбакисидан осонгина ажратиб олиш учун my.gov.uz мобил иловасида QR-кодни сканерлаш функцияси мавжуд.

Бунинг учун:

  • gov.uz мобил иловасини очиб, экран марказидаги ушбу тугмани босасиз ва мобил қурилмангиз сканерини ҳужжатдаги QR кодга қаратасиз.
  • Агар my.gov.uz портали очилиб, сиздан 4 хонали тасдиқлаш коди сўралса, демакки, бу асл ҳужжат!
  • Бироқ «QR коди нотўғри» деган хабар пайдо бўлса, билингки, ҳужжат сохта!

Шунингдек, my.gov.uz билан боғланмаган бошқа сайтларга йўналтириш ҳолатлари ҳам ҳужжатнинг ҳақиқий эмаслигидан далолат беради.

Барча масъул давлат органлари ходимларига фуқаролар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни шу тарзда текширишлари тавсия қилинган.

Бу қандай амалга оширилиши билан қуйидаги видеоқўлланмада танишинг:

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг