Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Диетолог жазирама ёзда тўғри овқатланиш бўйича маслаҳат берди

Диетолог жазирама ёзда тўғри овқатланиш бўйича маслаҳат берди

Фото: «Prohz.ru»

Россиялик мутахассис Елена Соломатина «Москва 24»га берган интервьюсида соғлиққа зарар етказиб қўймаслик учун жазирама ёзда тўғри овқатланиш бўйича маслаҳатларини берди.

Диетологнинг сўзларига кўра, биринчи навбатда, иссиқда «қиздирувчи» таом, масалан, гўшт ва ёғли шўрваларни истеъмол қилмаслик керак. Унинг айтишича, мол ёки қўй гўшти ҳазм қилиш учун кўп вақт талаб қилади. Натижада иссиқлик ажралиши ҳам узоқ вақт давом этади. Бу эса ҳол-ҳаволнинг ёмонлашишига олиб келиши мумкин. Шунга кўра таомномада уларнинг ўрнига товуқ ёки қуён гўшти тановул қилиш маслаҳат берилади.

Жазирама ҳавода таом енгил бўлиши керак. Тез-тез, бўлиб-бўлиб овқатланиш зарур. Асосий таомни иссиқ бошланишидан олдин ва кейинга қолдирган маъқул. Анъанавий тушлик пайтида, соат 12:00-13:00 ларда сабзавот шўрва, салат ёки тобламалардан фойдаланиш яхшидир, — дея тавсия беради Соломатина.

Ҳаддан ташқари қизиб кетишдан сақланиш учун, диетологнинг фикрича, таомномага таркибида суюқлик кўп бўлган маҳсулотлар: сабзавот, мева ва резаворларни қўшиш лозим. Бундан ташқари, сув ичишни унутиб қўймаслик ҳам керак: ҳар 20-30 дақиқада бир-икки қултумдан ичилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг