Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ди Мария ва Маркиньоснинг уйларига ўйин пайти ўғри тушди

Ди Мария ва Маркиньоснинг уйларига ўйин пайти ўғри тушди

Франция чемпионатининг 29-тури доирасида «Нант»га қарши учрашув кетаётган бир пайтда «Пари Сен-Жермен» футболчилари Анхель Ди Мария ва Маркиньоснинг уйларига ўғри тушди.

Ўйиннинг иккинчи таймида майдонда ноодатий воқеа юз берди. «ПСЖ» спорт директори Леонардо телефонда ким биландир гаплашиб бўлиб, кейин бош мураббий Маурисио Почеттинога нимадир деган, у эса дарҳол Ди Марияни захирага олиб, кийим алмаштириш хонасига бирга кириб кетган.

Кейин маълум бўлишича, ўйин пайти аргентиналик футболчининг уйига ўғрилар тушган, бу пайтда уйда унинг хотини ва ёш болалари бўлган. «L'Equipe» ёзишича, худди шу пайтда парижликларнинг яна бир футболчиси Маркиньоснинг уйини ҳам ўғри урган.

Айрим маълумотларга кўра, ҳар икки футболчининг оилалари талончилар томонидан гаровга олинган бўлган. Полиция суриштирувни бошлаган.

Ўйинга қайтадиган бўлсак, 1:0 ҳисобида олдинда бораётган «ПСЖ» кейин икки гол ўтказиб юбориб, мавсумдаги еттинчи мағлубиятни қабул қилиб олди ва чемпионлик учун курашда етакчиликка чиқиш имконини қўлдан бой берди.

Ди Мария – Аргентинанинг «Росарио Сентраль» клуби тарбияланувчиси, кейин «Бенфика»га ўтган. «Реал Мадрид»да, ундан сўнг «Манчестер Юнайтед»да тўп сурган — Англияда ҳам ўғрилар ҳужумига дуч келган. Ўшандан сўнг Францияга келганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг