Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Депутатлар сўз жангидан қўл жангига ўтишди (видео)

Депутатлар сўз жангидан қўл жангига ўтишди (видео)

Видеодан скриншот

Сенегал парламенти мажлисларининг бирида ўз қарашларини сўз билан етказиб беролмаган депутат қўлга зўр берди. Мухолиф партия аъзоси Массата Самб ўнг қанот партияси депутати (Эми Ндиайе Гниби) аёл кишилигига ҳам қараб ўтирмади — юзига шапалоқ тортиб юборди.

Бироқ аёл ҳам бўш келмади, яхшиямки, ушлаб қолишди.

Ур-йиқитни тўхтата олмаган спикер мажлисни тўхтатди.

Ўнг коалиция партияси кўп ўринларни бой бериб қўйган июл ойида буён Сенегал парламенти «жанжал уяси»га айланган. Кучлар тенг-да... Сентябр ойида ҳам вакиллар палатасининг раҳбарлигини деб айрим депутатларнинг юз-кўзлари кўкарганди...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг