Денов туман масъуллари Президент фармонини менсимайдими?
Жорий йилнинг Денов туманида аёвсиз дарахтлар кесилгани жамоатчилик назарига тушиб, муҳокамаларга сабаб бўлганди ва ҳанузгача давом этмоқда. Бу ҳақда Ekologuz каналида хабар берилган.
Денов туман маъсуллари ўзларига хулоса чиқармай, эндиликда Денов туман аҳолисини ухлатиб, тунги вақтда дарахтларни аёвсиз кесишмоқда.
Видеода акс этган ҳолат Шароф Рашидов кўчаси, мўлжал Денов туман ИИБ биносининг ёнида дарахтлар аёвсиз кесилаётганлиги айтилмоқда. Ундан ташқари, Шароф Рашидов кўчаси Норбўта Назаров номли умумий ўрта таълим мактабининг олд тарафидаги йўл устидаги бебаҳо дарахтларни ҳам тунги вақтда аёвсиз кесиб ташланди.
Сурхондарё вилоят Экология бошқармаси ҳар доимдагидек уйқуда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter