Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Деҳқонободда қалин қор ёғди (фото)

Деҳқонободда қалин қор ёғди (фото)

Фото: Деҳқонобод туман ҳокимлиги

Деҳқонободда жорий йилнинг 1 апрель куни тўрт фасл ҳавоси кузатилган. Бу ҳақда туман халқ таълими бўлими мудири Ўктам Тошбоев сўзлаб берди, дея хабар бермоқда туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Таъкидланишича, туманнинг тоғли Ойбек ва Дуоб қишлоқларида 1 апрель куни қалин қор ёғган.

«1 апрель куни туманимизнинг бир томонида қор ёғган бўлса, яна бир томонида ёмғир, бир томонида эса булутли ҳаво ва яна бир чеккасида баҳордан дарак бўлган тоғ лоласини кўрдим», — дейди Ўктам Тошбоев. — Деҳқонобод туманида бир вақтнинг ўзида тўрт фаслни кузатиш мумкин. 

Ўктам Тошбоевнинг ёзишича, ҳудудда 11 та мактаб жойлашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг