Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Деҳқонободда ака-укалар ота-онаси учун 5.000 доллар алимент тўлади

Деҳқонободда ака-укалар ота-онаси учун 5.000 доллар алимент тўлади

Фото: «Xabar.uz»

Оила кодексининг 109-моддасига кўра, вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ота-онасига таъминот беришлари ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилишлари шарт.

Мажбурий ижро бюроси органлари иш юритувида ота-оналардан фарзандларига алимент ундириш билан бир қаторда, болалардан ҳам ота-онасига моддий таъминот ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мавжуд.

Жумладан, Бюронинг Деҳқонобод туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Ғузор туманларараро судининг ижро варақасига асосан жавобгарлар Ш.Б. ва Д.Б.ларнинг ҳар биридан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ½ қисми миқдорида қатъий сўммада алимент ундириш белгиланган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлар хорижга чиқмоқчи эканлигини билдиришган. Бўлим ходимлари томонидан берилган ҳуқуқий тушунтиришлар натижасида ака-укалар 5 йиллик алимент пулини олдиндан тўлаб бериш учун мурожаат қилган.

Тарафларнинг ўзаро келишуви натижасида жорий йилнинг 25 апрель куни фарзандлар 5.000 АҚШ доллари миқдорида алимент пулларини тўлаб берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг