Давлат ташкилотларининг ҳуқуқий маданияти мониторинг қилинади
«Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ҳукумат қарори (74-сон, 17. 02. 2022 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш «Ҳуқуқий тарғиботни баҳолаш тизими» электрон портали орқали амалга оширилади.
Қарор билан Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тўғрисида низомга киритилган ўзгартиришга кўра:
- давлат органлари ва ташкилотлари – амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ҳақидаги маълумотларни Порталга киритади;
- Портал томонидан маълумотлар автоматик таҳлил қилинади ҳамда белгиланган мезонлар асосида баҳоланади.
Адлия вазирлиги ҳуқуқий тарғибот тадбирлари самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади, ташкилотлар масъулиятини ошириш бўйича чоралар кўради, баҳолаш натижаларини ОАВда ёритиб боради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter