Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат жалб қилган маблағларни йирик корхоналарга бериш амалиётидан воз кечилади

Давлат жалб қилган маблағларни йирик корхоналарга бериш амалиётидан воз кечилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат банклари берган кредитнинг 92 триллион сўми ёки 30 фоизи 10 та йирик давлат корхонасига тўғри келади.

Йирик корхоналар трансформация қилинмоқда, молия бозорларига мустақил чиқиб, ўзи маблағ жалб қилишга ўргатилмоқда.

Масалан, «Ўзбекнефтегаз», «Ўзавтосаноат» 1 миллиард доллардан ортиқ евробонд чиқарди. Навоий комбинати ҳам четдан ўзи бонд олиб келишга тайёргарлик кўрмоқда.

Энди давлат жалб қилган маблағларни йирик корхоналарга бериш амалиётидан босқичма-босқич воз кечилиши таъкидланди.

Бундай маблағларни бериш икки йил ичида камида 40 фоизга қисқаради. Банклар бунинг ҳисобидан камида 30 триллион сўмни хусусий бизнесга йўналтиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг