Давлат божхона қўмитасидан бўшатилган Ўткир Қодиров янги лавозимда иш бошлади

Бир неча кун аввал Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимидан бўшатилган Қодиров Ўткир Ғайратович янги лавозимда иш бошлади.
У Қашқадарё вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ўткиржон Қодиров Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари сифатида тўлиқ бир йил ишлади.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилоят ҳокими Муроджон Азимов ҳам тайинловга қадар Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимида ишлаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter