Ўзбекистонда аёзли кунлар яқинлашмоқда
Байрам (1 октябр) ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига Россия Европа қисмининг (Москва вилояти) марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари таъсир этади.
1-2 октябр кунлари совуқ атмосфера фронти ўтиши билан республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади. 3 октябр куни беқарорлик фақат Фарғона водийси ҳудудларида сақланиб туради, ушбу ҳудудларда жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда.
2-3 октябр кунлари тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
1-2 октабрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
1-3 октабрда ҳаво ҳарорати аста-секин кечалари 3-8° илиқгача, кундуз кунлари 12-17° илиқгача, шимолда кечалари 0-5° илиқгача, кундуз кунлари 10-15° илиқгача пасаяди.
Аввалроқ, Гидрометеорология хизмати Ўзбекистонда ҳаво совиб кетишини маълум қилган, ЙҲХББ ҳам ҳайдовчиларга огоҳлантириш билан чиққанди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter