COVID-19ни ўтказган аёл касалликнинг ғалати асоратлари ҳақида маълум қилди
Апрель ойида COVID-19ни бошидан ўтказган британиялик аёл касалликнинг ғалати асоратлари ҳақида сўзлаб берди, деб ёзади «The Mirror» нашри.
Қайд этилишича, Англиянинг Беркенхед шаҳрида истиқомат қилувчи 32 ёшли Тони Фрэнком етти ҳафта реанимацияда ётган. Бироқ шифохонадан чиққандан кейин ҳам британиялик аёл ғалати ҳидларни ҳис қилиш давом этмоқда, шунингдек, ўпкадаги оғриқ, юрак билан боғлиқ муаммолар, астма ва сурункали чарчоқдан қийналмоқда.
Вақти-вақти билан аломатларнинг зўрайгани боис шифохонада даволаниб чиқмоқда.
«Доимо нафасим сиқади, бир неча марта ўпка инфекциялари билан касалланиб, шифохонага ётишга мажбур бўлдим», — дейди бемор.
Фрэнком COVIDнинг узоқ давом этувчи шаклидан қийналаётган минглаб британияликларнинг бири ҳисобланади. Янги коронавирус инфекциясининг бу шакли узоқ ва оғир кечади. «Узоқ COVID» атамаси Буюк Британия миллий соғлиқни сақлаш хизмати (NHS) томонидан расман тан олинган.
Тони Фрэнком турмуш ўртоғи Петер, икки нафар фарзанди — етти ёшли Роза ва 12 ёшли Левис билан бирга
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter