Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«COSCOM» ва «Ўзтрансгаз» ўртасида келишув имзоланди

«COSCOM» ва «Ўзтрансгаз» ўртасида келишув имзоланди

«UzExpoCenter» кўргазмалар марказида ташкил этилган «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» Халқаро саноат кўргазмасида «COSCOM» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) ва «Ўзтрансгаз» АЖ ўртасидаги мақсадлар тўғрисида келишув имзоланди.

Келишувдан кўзланган асосий мақсад – келгусидаги икки томонлама манфаатли ҳамкорлик учун қулай шароит яратиш ҳамда транспорт тармоқлари ва телекоммуникация инфтраструктурасини фойдаланишга топшириш ва ривожлантириш билан боғлиқ капитал ҳамда операцион харажатларни мувофиқлаштиришдан иборат.

«Биз имкониятларимизни кенгайтиришни давом этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси рақамли иқтисодиётини ривожлантиришга сармоялар киритмоқдамиз. Бугун «Ўзтрансгаз» АЖ билан келишув имзолаяпмиз. Бу иккала томон учун ҳам биргаликда умумий мақсад йўлида ишлаш, бизнесни ривожлантириш, тизимли харажатларни камайтириш, маълумотлар алмашишда хавфсизликни таъминлаш ва мамлакатнинг ҳар бир фуқаросига фойда келтириш имконини беради», деди  «COSCOM» МЧЖ Бош директори Андрей Шишковский.

«Табиий газ ҳажмларининг ортиб бориши билан газ ташиш ва газ тақсимоти масалаларида ҳам эҳтиёж кўпайиб бораверади. Бунда эса газни ташиш ва газ тақсимоти тизимларининг ишончлилиги муҳим. Ucell компанияси билан Ўзбекистондаги истеъмолчиларга телекоммуникацион таъминот ва узлуксиз табиий газ етказиб бериш устида ишлаймиз. Мен ҳамкорлигимиз самарали бўлишига ишонаман», қайд этди «Ўзтрансгаз» АЖ Бошқарув кенгаши вакили Аҳаджон Исоқжонов.

«COSCOM» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) — Ўзбекистондаги телекоммуникация бозорининг етакчиларидан бири ҳисобланади. Мобил алоқа ва интернетга кенг тармоқда уланиш хизматини тақдим этиб келади. Компания хизматларидан 8,1 млн. абонент фойдаланиб келмоқда. 2022 йилда Ucell мобил оператори алоқа сифатини яхшилаш учун 111,5 млн. доллар пул ажратди. Ucell — Ўзбекистонда 5G стандартини тижорий фойдаланиш мақсадида жорий этган илк компания.

«Ўзтрансгаз» АЖ табиий газни ташиш, сақлаш ва транзити соҳасида ягона магистраль газ транспорти тизимида фаолият кўрсатаётган оператор. Бугунги кунда АЖ 13 380 км магистраль газ ўтказувчилари ва қувурлари тармоғидан фойдаланиб келмоқда. Газ транспорти тизими ҳозирда Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон каби мамлакатларнинг газ транспорти тизими билан боғланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг