Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Chrome» браузерини интернет йўқлигида ҳам ишлатса бўладими?

«Chrome» браузерини интернет йўқлигида ҳам ишлатса бўладими?

Фото: «Lifewire.com»

Ҳозир интернетсиз «яшаш»ни тасаввур қилиш қийин. Шунга қарамасдан интернет узилиб туриши бор гап. Нима қилиш керак?

Ташвишланманг, агарда компьютерингизда «Google Chrome» веб-браузери бор экан, интернетсиз ҳам ишлаб, ҳам вақтингизни кўнгилли ўтказа оласиз.

Электрон почта

Аксарият фойдаланувчилар браузердаги почта аккаунтини онлайн режимида очишади. Бу қулай, ҳеч қандай қўшимча ўрнатмалар керакмас, аммо интернет узилиб қолса-чи? «Gmail» фойдаланувчилари «Chrome» браузерига «Gmail Оффлайн» кенгайтмасини ўрнатиб олишлари мумкин, шунда электрон почта қутисига келган хатлар локал дискда автоматик равишда сақлаб борилади. Кенгайтма оффлайнда янги хатларни жўната олмайди, лекин фойдаланувчи келган хатларни интернет узилгунича кўриши ва ҳатто уларга жавоб ёзиши мумкин. Бу хатлар интернет ёнганидан кейин автоматик тарзда жўнатилади. Кенгайтмани ўрнатгандан сўнг оффлайн режимини ёқиш, созламалардан синхронизация даврийлигини (бир, икки ҳафта, ой) танланг. Шундан кейин ҳар сафар интернет уланганида илова локал дискдаги нусхаларни почта қутисидаги билан синхронлаштириб боради.

«Google Диск»

«Google Диск» ва унинг иловалари — Ҳужжатлар, Жадваллар ва Тақдимотларни, агарда интернет узилиб қолгунига қадар Диск созламаларида фаоллаштириб қўйилса, муқобил режимда ҳам ишлатса бўлади. Фаоллаштирилганидан кейин «булут»да сақланаётган охирги файллар компьютер локал сақлагичи билан синхронлашади, бироқ катта ўлчамга эга видео ва мусиқа каби объектларни дискка қўлда кўчиришга тўғри келади. Оффлайн режимида янги файллар яратиш, мавжудларини эса таҳрир қилиш мумкин. Интернет ёқилганидан кейин бу ўзгартиришлар «булут»дагилари билан синхронлашади.

Видео ва мусиқа

Муқобил режимда ишлаётган «Chrome» браузери билан интернетдаги фильм ва мусиқалардан фойдалана олмайсиз. Бироқ браузер учун локал файллар чўт эмас. Хоҳ компьютер, хоҳ флешкадан бўлсин исталган филм ёки мусиқани браузернинг бўш «вкладкаси» (ёрлиғи) устига олиб келсангиз намойиш бошланади — хуллас, таппа-тайёр плеер.

Мақолалар

«Chrome» дўконида қизиқарли мақолаларни ўқиш ва сақлаш имконини берувчи «Pocket Web» иловаси бор. «Pocket»нинг ўзига хослиги шундаки, сақланган ҳужжатларни муқобил режимда ўқиса бўлади. Интернет ёниқлигида кейинчалик ўқиш учун жуда кўп китобларни  кўчириб олиш мумкин.

Ўйинлар

«Chrome» фойдаланувчиларга Супер Мариодан тортиб афсонавий тетрисгача ўйинларни тақдим этади. Фақат буларни интернет ўчмасидан аввал ўрнатиб олиш керак. Умуман, «Chrome» дўконида жуда кўплаб бепул фойдали иловалар қаторида ўйинлар ҳам бор. Уларни танлаш учун оффлайн-иловалар бандини белгилаб қўйиш керак. Қачон интернет узилганида «Chrome»нинг «Интернетга уланиш мавжуд эмас» деган стандарт ойнаси экранда пайдо бўлади. Ва аксинча, бир пайтнинг ўзида “сирли” ўйин ҳам ишга тушади. Саҳифанинг тепа қисмидаги динозаврча «жонланади». У пробел ёрдамида бошқарилади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг