Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Чўл қароқчилари»га суд ҳукми ўқилди

«Чўл қароқчилари»га суд ҳукми ўқилди

Жорий йилининг май ойида «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғининг давлат инспекторлари томонидан Қўнғирот туманида ўтказилган рейд давомида Қўнғирот тумани «Жаслиқ» ППЖ фуқаролари Р.Б ва Б.Тлар ушланишганди.

Улар ноқонуний равишда Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоби»га киритилган сут эмизувчилар тоифасига кирувчи 11 бош жайронни овлаганлиги аниқланиб, ҳолат бўйича барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишлилиги бўйича Орол табиатини муҳофаза қилиш прокуратурасига ўтказилган.

Прокуратура томонидан тергов, суриштирув ишлари олиб борилиб, иш судга киритилади.

Яқинда Жиноят ишлари буйича Қўнғирот туман суди томонидан уларга нисбатан ҳукм ўқилди.

Унга кўра, қонунбузар Р.Б.га нисбатан 4 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, Т.Б.га нисбатан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ҳамда ҳайвонот дунёсига келтирилган жами 404 миллион 250 000 сўм зарарни «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи фойдасига ундириш белгиланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг