«Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи қушлари (фото)
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғи илмий ходимлари томонидан қушлар тасвирга олинди.
Маълумот учун, «Жанубий Устюрт»да 100 турдан ортиқ қушлар учрайди. Ўзбекистонда эса жами 487 турдаги қушлар мавжуд. Улардан 52 тури Қизил китобга киритилган.
Хусусиятига кўра, қушларнинг 86 тури ўтроқ, 122 тури уяловчи, учиб ўтувчи, 63 тури фақат учиб ўтувчи, 80 тури учиб ўтувчи, қишловчи, 16 тури қишловчи, 54 тури уяловчи, учиб ўтувчи ва қишловчи, 55 тури тасодифан учиб келувчи (камдан-кам ҳолда учровчи) қушлар ҳисобланади.
Ўзбекистонда учровчи қушларнинг 320 тури (67,2 фоиз) миграцияда иштирок этади.
Суратлар муаллифи: орнитолог Султан Тлеумуратов
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter