Индонезияда сел тошқини кўплаб инсонларнинг умрига зомин бўлди
Индонезиянинг Жанубий Сулавеси провинциясида кучли ёмғир келтириб чиқарган сув тошқинлари натижасида 24 киши ҳалок бўлди, 69 киши бедарак кетган, дея хабар берди «Синьхуа» агентлиги.
Аввалроқ 15 киши табиий офат қурбони бўлгани маълум қилинганди.
«Биз йўқолган одамларни излашни давом эттиряпмиз. Маълумотларга кўра, 69 киши бедарак кетган, 24 кишининг жасади топилди», — деди табиий офатлар асоратларини бартараф этиш бошқармаси бошлиғи Муслим Мухтор.
Аввалроқ сув тошқини оқибатида юзлаб уйларни сел оқизиб кетгани хабар берилганди. Ҳукуматнинг маълумотларига кўра, тахминан 2 минг кишидан иборат маҳаллий аҳоли вақтинча турар жойларга кўчиб ўтишга мажбур бўлган. Инда округи раҳбари Путри Индрианининг сўзларига кўра, айрим тоғли ҳудудларга фақат икки ғилдиракли транспорт воситасида етиб бориш мумкинлиги вазиятни мураккаблаштирмоқда, у ердаги кўприклар вайрон бўлган. Қутқарувчилар табиий офатдан зарар етган ҳудудларга етиб боришнинг бошқа йўлларини топишга уринишмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter