Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японияда тошқиндан ҳалок бўлганлар 200 кишига яқинлашди

Японияда тошқиндан ҳалок бўлганлар 200 кишига яқинлашди

Фото: «Global Look Press»

Японияда жала ва сув тошқинлари туфайли ҳалок бўлганлар сони 195 кишига етди. Яна тўрт кишининг аҳволи оғир экани айтилмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Расмий маълумотларга кўра, 23 киши бедарак йўқолган. Хиросима префектурасида яшовчи 43 кишининг қаерда эканини аниқлашнинг имкони бўлмаяпти.

Айни пайтда фавқулодда ҳодиса содир бўлган жойда 73 минг нафар мудофаа ва полиция ходимлари ҳамда ўт ўчирувчилар туну кун ишлашмоқда. Қутқарув ишларига 80 та вертолёт жалб этилган.

5600 киши хавфсиз ҳудудга кўчирилган. 239 минг хонадон сувсиз қолган. Уларнинг аксарияти Хиросима префектурасида яшайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг