Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чироқчидан ажралиб чиқаётган маҳаллалар номи маълум бўлди

Чироқчидан ажралиб чиқаётган маҳаллалар номи маълум бўлди

Фото: «chiroqchi.uz»

Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани ҳудудидаги 32та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларини янги ташкил этилаётган Кўкдала тумани таркибига ўтказиш тўғрисида Халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашининг қарори чиқарилди.

Унга кўра, туман ҳудудидаги «Айритом», «Бахт», «Бегламиш», «Кўкдала», «Қанотли», «Наймансарой», «Олтин бошоқ», «Олтин дала», «Пахталисой», «Сойбўйи», «Талоқтепа», «Тошли», «Умакай», «Ўтамайли», «Хардури», «Хўжаобод», «Хушали», «Чорвадор», «Шўрбозор», «Шўрқудуқ», «Эски анхор», «Торжилға», «Гулистон», «Аннаруз», «Зум», «Ғаллакор», «Қумдарё», «Сувлиқ», «Тўқмор», «Уймовут», «Чиял» ва «Чувуллоқ» маҳалла фуқаролар йиғинларининг илтимосномалари инобатга олиниб — мазкур 32 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларини янги ташкил этилаётган Кўкдала тумани таркибига ўтказишга розилик берилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев аҳолига қулай бўлиши учун ушбу туман негизида Чироқчи ва Кўкдала туманини ташкил этиш таклифини берганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг