Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чироқчи тумани ҳокими жазога тортилди

Чироқчи тумани ҳокими жазога тортилди

Ижтимоий тармоқларда Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсуповнинг хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ видео тарқалди. 

Жумладан,  видеотасвирда аниқ бўлишича,  у фуқарога тарсаки туширган. 

Ушбу масала вилоят ҳокимлиги аппарат йиғилишида кескин муҳокама қилинган. Туман ҳокими Ф.Юсупов шу ва иш фаолиятида йўл қўйган бошқа камчиликлари учун интизомий жазога тортилган. 

Туман ҳокими ҳар бир фуқаро билан хушмуомала ва ҳурмат билан муносабатда бўлиши, мулоқот чоғида одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиши уқтирилди ва келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўйган тақдирда тегишли жавобгарликка тортилиши тўғрисида қатъий огоҳлантирилди, дейилади Қашқадарё вилояти ҳокимлиги хабарида. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг