Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сенат Чироқчи тумани ИИБ ходимлари билан боғлиқ ҳодисага муносабат билдирди

Сенат Чироқчи тумани ИИБ ходимлари билан боғлиқ ҳодисага муносабат билдирди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида содир бўлган воқеага муносабат билдирди.

«Участкавойларингни қутқариб қолсаларинг, ургани йўқ десаларинг, рози қилади»  сарлавҳаси остида эълон қилинган хабар ижтимоий тармоқларда ҳамда жамоатчилик орасида кенг муҳокама қилинмоқда.

Ушбу хабарда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида ўғирликда гумонланган 32 ёшли фуқаро Ю.А. ни калтаклаб ўлдирган ИИБ ходимлари ўз қилмишларини яширишга уринишганлиги, шунингдек, марҳум  Ю.А. билан бирга ота-бола – Қурбон Остоноев ва Баҳром Авлиёқулов ҳам аёвсиз калтакланганлиги келтирилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан туман ИИБ ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан назоратга олинди.

Ички ишлар вазирлигига ички ишлар органлари ходимларининг хизмат визифалари қонун асосида бажарилишини ташкил қилиш, ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик чора-тадбирларини кучайтириш топширилди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мамлакатимизда ҳар қандай кўринишдаги жиноятларга нисбатан муроса қилиб бўлмаслигини таъкидлайди, дейилади Сенатнинг ахборот хизмати тарқатган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош прокуратура матбуот хизмати зўравон ИИБ ходимларига қандай айблов эълон қилинганини очиқлаганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг