Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чирчиқда омборни ўмарган шахсга «Матиз»дан 27 минг сўм ўғирлаш айби ҳам қўйилди

Чирчиқда омборни ўмарган шахсга «Матиз»дан 27 минг сўм ўғирлаш айби ҳам қўйилди

2019 йил 30 декабрдан 31 декабрга ўтар кечаси номаълум шахс Камолот кўчасида жойлашган 56 ёшли Х.Н. уйининг омборига эшикни бузиш орқали ғайриқонуний равишда кириб, 705.800 сўмлик салқин ичимликлар, сақич, тамаки ва кофе маҳсулотлари ҳамда 3.850.000 сўм нақд пулларни яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб содир этилган ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни муқаддам судланган 32 ёшли К.Ж. содир этганлиги аниқланиб, шахсий тинтув жараёнида ундан 30 дона кофе, 1 блок сақич ва 2 қути тамаки маҳсулотлари тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Тергов ҳаракатлари жараёнида аниқланишича, К.Ж. юқоридаги жиноятидан ташқари 2020 йил 03 январь куни Чирчиқ шаҳар Бўзсув кўчасидаги уй олдида қаровсиз қолдирилган «Matiz» русумли автомашина ойнасини синдириб, салондан 27.000 сўм пулларни яширин равишда ўғирлаган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан К.Ж.га нисбатан 10.01.2020 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан айб эълон қилиниб «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланиб, айблов хулосаси билан тегишли судловликда кўриш учун юборилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг