Чилонзордаги кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди
Чилонзор туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши натижасида портлаш содир бўлди.
Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ахборот хизматининг бирламчи хабарига кўра, жорий йилнинг 3 октябр куни соат 22:13 да пойтахтнинг Чилонзор туманининг еттинчи кварталида жойлашган 59-уйда, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Воқеа етти қаватли уйнинг 36-квартирасида содир бўлган.
Фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш учун вазирликнинг ёнғин-қутқарув экипажи дарҳол воқеа жойига етиб борди. Мавжуд маълумотларга кўра, айни вақтда, уй аҳолиси жабрланмаган. Қурбонлар йўқ. 17 нафар уйи шикастланган фуқаролар вақтинчалик меҳмонхонага жойлаштирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter