Чилонзор туманига ҳоким ва янги раҳбарлар тайинланди
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманига ҳоким ва янги раҳбарлар тайинланди
Холхўжаев Саидқаҳҳор Муҳаммадкарим ўғли (суратда) Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳокими этиб тайинланди. У тайинловга қадар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Мурадов Жахонгир Чилонзор тумани прокурори этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Бекобод шаҳар прокурори лавозимида ишлаган.
Муродуллаев Алишер Чилонзор тумани ички ишлар бўлими бошлиғи этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, 8 август куни президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов бошчилигида ўтказилган селектор йиғилишида Тошкент шаҳрида рўй берган ва аҳолининг кескин норозилигига сабаб бўлган дарахтларнинг нобуд қилиниши масаласи қаттиқ танқид остига олинган ва президент топшириғига асосан Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳокими Ш.Мавлонов ва прокурори И.Бозоров лавозимидан озод этилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter