Чилонзор метроси олдига шубҳали жомадон ташлаб кетилди
Кеча, 2 январь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор метро бекати олдидаги кўприк остига шубҳали жомадон ташлаб кетилган.
Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса юзасидан баёнот берди.
«Бугун соат 13:15лар атрофида эркак киши 102 рақамига қўнғироқ қилди ва «Чилонзор» метро бекатига яқин жойда эгасиз чамадон ётганини хабар берди. Махсус амалиётларни мувофиқлаштириш бошқармаси, шунингдек, бошқа тезкор хизматлар гуруҳлар ходимлари у ерга етиб боришди. Текширув чоғида чамадон ичида эски матрас борлиги аниқланди. Хавотирга ўрин йўқ», — дея хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter