Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўқонда чилангар билан содир бўлган бахтсиз ҳодиса махсус текширилади

Қўқонда чилангар билан содир бўлган бахтсиз ҳодиса махсус текширилади

«Indorama Kokand fertilizers and chemicals» АЖ билан шартномага асосан иш бажараётган «Metall Universal 777» МЧЖда чилангар вазифасида ишловчи Ю.С. жорий йилнинг 17 октябр куни ўғит қадоқлаш ускунаси бункери остида металл конструкция қисмларини ўрнатиш жараёнида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этгани хабар қилинганди.

«Ушбу бахтсиз ҳодисани махсус текшириш тўғрисидаги Фарғона вилоят Бандлик бош бошқармасининг буйруғига асосан ишчи гуруҳ ўз ишини бошлади.

Текшириш якунлари ҳамда воқеанинг келиб чиқиш сабаблари тўғрисида қўшимча маълумотлар берилади», дейилади Меҳнат вазирлиги муносабатида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг