Дзюдо бўйича Қозоғистон чемпиони кўмирга навбатда турган чоғида ўлдирилди
Қозоғистонда дзюдо бўйича чемпион Жасулан Абиев 33 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Eurosport» нашри хабар берди.
12 ноябрь куни Жасулан Семей (Шарқий Қозоғистон вилояти) шаҳридаги Каражир кўмир конига борган. Воқеага гувоҳ бўлганларнинг айтишича, дзюдочи навбатда турган одамлардан бири билан муштлашиб кетган ва рақиби унинг бошига қаттиқ зарба берган. Ушбу ҳолат бўйича жиноий иш очилган, Қозоғистон ЖК бўйича айбланувчи 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Жасулан Абиев – дзюдо бўйича Қозоғистон чемпиони ва кўп карра совриндор бўлган. Унинг вазн тоифаси – 60 кг.гача.
Дзюдочи 2010 йилда спортдаги фаолиятини якунлаб, тадбиркорлик билан шуғулланишни бошлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter