Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Челси» ўтган мавсумдан $128 млн. зарар билан чиқди

«Челси» ўтган мавсумдан $128 млн. зарар билан чиқди

Фото: «Pinterest»

Лондоннинг «Челси» клуби 2018/2019 йил мавсумини $128 млн. зарар билан ёпди. Бу ҳақда «Associated Press» хабар берди.

Нашр маълумот беришича, манфий молиявий кўрсаткичлар аввало клубнинг ўтган мавсум Европа чемпионлар лигасида қатнашмагани, жамоа бош мураббийи алмашиши ҳамда йирик трансфер харажатлари билан боғлиқ.

Масалан, испаниялик дарвозабон Кепа Аррисабалага клубга $89 млн.га тушди, америкалик ҳимоячи Кристиан Пулишичга $71 млн, яримҳимоячилар: хорватиялик Матео Ковачич ва бразилиялик Жоржиньоларга $50 млн. ва $63 млн.дан сарфланган.

Қўшимча қилинишича, ўтган йили «Челси» $82 млн. даромад қилган — битта Кепага ҳам етмади...

Маълумот учун: ўтган масум «Челси» Англия чемпионатини учинчи ўринда якунлади, Европа лигасида эса зафар қозонди. Ҳозир эса АПЛда тўртинчи ўринда кетяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг