Бюджет маблағларини ноқонуний ўзлаштириш 2,7 триллион сўмгача етди — Сенат раиси
Сенат раиси Танзила Норбоевага кўра бюджет маблағларини ноқонуний ўзлаштириш йил сайин ошиб бормоқда. Жумладан:
- 2017 йилда 36,5 млрд сўм;
- 2018 йилда 1,2 триллион сўм;
- 2019 йилда қарийб 1,1 триллион сўм;
- 2020 йилда 2,7 триллион сўм бюджет маблағи ноқонуний тарзда ўзлаштирилиб юборилган.
«Бир раҳбар кетяпти, ундан кейин келгани яна уни ишини давом эттиряпти. Балки қонуний чора ишлаб чиқиш ёки қонунларга ўзгартириш керакдир»,—дейди Сенат раиси.
Аввалроқ, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Жиззах вилояти ҳокими ўринбосарининг иши бўйича маълумот берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter