Чўлдаги йирик лойиҳа: Бухорода нималар қилинмоқда?
Бухоро вилояти, Қоровулбозор тумани чўл массивида бунёд этилган қуввати 500 мВт ли қуёш фото электрстанциясининг 200 мВт ли қисми фойдаланишга топширилади.
Қоровулбозор тумани чўли кенгликларини бирлаштирувчи, қуёш нурининг тикка тушадиган нуқтаси – «экватор ҳалқаси»да салкам 1000 гектар ер майдонида қуёш фотоэлектр станциясини тўлиқ тиклаш ишлари давом этмоқда.
Хитойнинг «China Gezhouba Group Overseas Investment Co. LTD» компанияси томонидан 400 минг доллар ҳисобига бунёд этилаётган қуввати 500 мВт га тенг ушбу станция келгуси 2024 йилнинг декабрь ойида тўлиқ ишга туширилиши мўлжалланган. Бунга кўра, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 473 млн кВт-с электр энергияси қувватига эга бўлади.
Компания иш бошқарувчиси Хуан Солингнинг айтишича, дастлабки босқичда қуввати 200 мВт ли қисми ҳисобида жорий йилнинг декабрь ойи охирида ишга туширилади. Бунда ишлаб чиқариладиган ҳажми 39 млн кВт-с электр энергиясига тенг бўлади.
997 гектар ер майдонида қисқа муддат ичида хорижий инвесторлар учун 5,0 км масофага сув қувурлари ётқизилиб, ичимлик суви билан тўлиқ таъминланган.
«Лойиҳа доирасида 5,0 км масофага электр симёғочлар ва трансформаторлар ўрнатилган бўлиб, электр тармоғи тўлиқ уланди. Компаниямиз томонидан 120 мВт дан ортиқ қуёш фотоэлектр панеллари ҳамда 160 мВт дан ортиқ бўлган қуёш фотоэлектр панеллари устунлари ўрнатилди. Ҳозирда объектда 180 дан ортиқ махсус техника воситалари жумладан, юклагич, юк ташиш ҳамда юк кўтариш воситалари, экскаватор, автосамосвал, бурғулаш машиналари ишламоқда. Қиймати 140,0 миллион доллардан ортиқ бўлган LR5-72HGD-570M русумидаги ва LR5-72HGD-575M русумидаги қуёш фотоэлектр станцияси панеллари ҳамда металдан ясалган металлоконструкция ва бошқа жиҳозлар олиб келдик. 730 нафарга яқин хитойлик ҳамда 270 нафар маҳаллий аҳоли ишчи-ходимлари билан қуввати 120 мВт бўлган қуёш панеллари устунлари ҳамда қуввати 140,0 мВт бўлган қуёш панелларини ўрнатишга эришдик»,-деди Хуан Солинг.
Маълумотларга кўра, хорижий компаниянинг бош пудратчиси томонидан ишчи ходимларни ётоқхона билан таъминлаш мақсадида
120 дан ортиқ ҳамда юк сақлашга мўлжалланган 160 дона контейнер вагонлар ҳам олиб келиб қўйилган.
Билдирилишича, ушбу станция тўлиқ ишга туширилгач, вилоят ҳудудининг салкам 40 фоиз аҳолиси қуёш фотоэлектрстанцияси фаолияти орқали узлуксиз энергия билан таъминланиш имконига эга бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter