Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорога 100 та янги автобус ва микроавтобуслар олиб келинади

Бухорога 100 та янги автобус ва микроавтобуслар олиб келинади

Бухоро вилоятида 265 та йўловчи ташиш йўналишларида 2188 та транспорт воситалари йўловчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда.

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, жорий йилда вилоятга 100 та янги автобус ва микроавтобус олиб келиниши режалаштирилган. Aйни дамда транспорт воситаларининг дастлабки 30 донасини олиб келиш бўйича тегишли шартномалар тузилган.

Хусусан, Шофиркон туманида фаолият кўрсатувчи «Оқ йўл плус» МЧЖ томонидан Хитойда ишлаб чиқарилган Кинг Лонг русумли микроавтобуслардан 6 таси олиб келинди, яна 9 тасининг келтирилиши режалаштирилган. Янги микроавтобуслар Шофиркон – Бухоро йўналишидаги қатновларга бириктирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг