Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухородан 50 дона «совет тангаси»ни олиб чиқаётган шахс ушланди

Бухородан 50 дона «совет тангаси»ни олиб чиқаётган шахс ушланди

«Бухоро аэропорти» божхона пости ходимлари яширин равишда 50 дона «совет тангаси»ни хорижга олиб чиқаётган шахсни қўлга олишди. Бу ҳақда «Хабар»га вилоят божхона бошқармаси матбуот котиби Дурдона Қаюмова маълум қилди.

Таъкидланишича, Бухоро аэропортидан «Бухоро-Внуково» авиарейси орқали ҳаракатланиши кузатилаётган фуқароларнинг қўл юклари божхона ходимлари томонидан белгиланган тартибда текширилган. Бунда фуқаролардан бирининг саросимада экани божхона ходимларини шубҳалантирган. Амалдаги божхона қонунчилигига кўра, мазкур фуқаронинг қўл юклари тегишли божхона кўригидан ўтказилган. Фуқаро Р.Ч.нинг қўл юклари орасидан 50 дона «совет тангаси» топилган.

«Бу тангалар ҳам маданий бойлик ҳисобланади. Ҳар қандай кўринишдаги маданий бойликнинг юртимиз чегараларидан чиқиб кетилмаслиги доимий назораи остига олинган», – дейди Дурдона Қаюмова.

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг