Бухородаги «бузилишлар» билан боғлиқ хавотирларни кузатиб боряпмиз – ЮНЕСКО
ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги бўлинмаси раҳбари Сара Ношади Бухоро марказидаги «снос» бўйича баёнот билан чиқди.
У ташкилот Бухородаги Бутунжаҳон маданий мероси объектларининг сақланиши ҳолатини, шунингдек, объектлар буфер зонасида жиддий қурилишлар режасига нисбатан жамоатчилик томонидан билдирилаётган хавотирларни диққат билан кузатиб бораётганига урғу берган.
Шунингдек, Бутунжаҳон мероси маркази Ўзбекистон ҳукуматига бу масалада мурожаат қилганини билдирган.
«Бутунжаҳон мероси маркази маҳаллий расмийларнинг Бутунжаҳон мероси конвенцияси бўйича ўз мажбуриятларини бажаришига умид қилади ва Бутунжаҳон мероси қўмитаси томонидан олдиндан огоҳлантирилмасдан ва баҳолашсиз ҳеч қандай бузиш/қурилиш лойиҳаларини амалга оширмайди», – деб ёзади Ношади.
У, шунингдек, ЮНЕСКО ушбу шаҳарнинг умумбашарий қийматини сақлаб қолишда ёрдам беришга ва тажрибалари билан ўртоқлашишга тайёр эканини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро шаҳри марказида «Боқий Бухоро» тарихий-этнографик маркази қурилиши бошлангани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter