Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода тун қоронғусида ЙПХ ходимлари томонидан ҳайдовчининг тўхтатилгани ҳолатига хизмат текшируви тайинланди

Бухорода тун қоронғусида ЙПХ ходимлари томонидан ҳайдовчининг тўхтатилгани ҳолатига хизмат текшируви тайинланди

Ижтимоий тармоқларда «Бухорода ГАИ ходимлари ИИВ буйруқ талабларига амал қилмайдими?» сарлавҳаси остида тарқалган видеотасвир муҳокамаларга сабаб бўлди. 

Видеотасвирга кўра, ҳайдовчи тун ярмида унинг йўлини тўсиб чиққан уч нафар ЙПХ инспектори ўз хизмат фаолиятига нисбатан нотўғри хатти-ҳаракатда бўлганини билдирган. Ҳайдовчи ЙПХ ходимларига тун қоронғусида «мигалка»ни ёқмасдан йўл ўртасида туришга ҳақи йўқлигини қайта-қайта тушунтирган.

Видеохабар остида «Туннинг қоронғу вақтида, йўлнинг ўртасида хавфли ҳолат юзага келишига сабабчи бўлиб, йўлтўсарлик қилиб, хизматни олиб бориш қанчалик қонуний? ЙПХ ходимларига фаолиятни тўғри олиб боришга тарғиб қилаётган фуқаро эътирозларини ким инобатга олади?» — деган саволлар келтирилган.

«Xabar.uz» мухбири ушбу ҳолатда асл «айбдор» кимлиги билан қизиқди.

Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати бошлиғи, капитан Улуғбек Шукурлаевнинг сўзига кўра, изоҳлари билан чиқарилган ушбу видеомурожаат вилоят Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганилган.

Маълум бўлишича, ҳолат жорий йилнинг 15 ноябрдан 16 ноябрга ўтар кечаси Когон туманидаги «Ифтихор» маҳалласининг ички кўчаларидан бирида юзага келган. Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ бошлиғи томонидан тасдиқланган «ЙПХ инспекторларини хизматга жалб қилиш қайдномаси» асосида вилоят ЙҲХБ 4-сафарбарлик гуруҳи ходимлари (катта сержант Ў.Расулов, сафдор Б.Раҳмонқулов ва сафдор Ш.Ғаниев) хизматда фойдаланиш учун бириктирилган 80 544 ВСФ хизмат автомашинасида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ишларига жалб қилинган бўлишган.

«Кейинги манбаларга кўра, қишлоқ жойларида автоавария ҳолатлари кўпроқ тунги пайтларда содир бўлмоқда. Одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли холи яшайдиган ҳудудлардан автомашинани нормал бошқариш қоидаларига риоя қилмай, нописандлик билан тезликни юқорида даражада ошириб ҳайдаётганлар сон жиҳатдан кўпаймоқда. Оқибатда бу кўнгилсиз ҳолатларнинг содир бўлишига олиб келмоқда. Инспекторлар тунги рейд хизматини ўтаётган бўлган», — деди Улуғбек Шукурлаев.

Таъкидланишича, тунги рейд давомида йиғма отряд таркибида бўлган хизмат ходимлари йўриқномада белгиланган нормативлардан ташқарига чиқишган бўлишса, уларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилади.

«Айни пайтда ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланди ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув якуни юзасидан қўшимча маълумот берилади», — деди Улуғбек Шукурлаев.

Бухорода ГАИ ходимлари ИИВ буйруқ талабларига амал қилмайдими?

Туннинг қоронғу вақтида, йўлни ўртасида хавфли холат юзага келишига сабабчи бўлиб,  йўлтўсарлик қилиб хизматни олиб бориш қанчалик қонуний? ЙПХ ходимларига фаолиятни тўғри олиб боришга тарғиб қилаётган фуқаро эътирозларини ким инобатга олади?

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг