Бухорода раҳбарларни қўрқитиб 30 000 АҚШ доллари талаб қилганлар ушланди
Бухоро вилоятида корхона раҳбарларини қўрқитиб 30 000 АҚШ доллари талаб қилган ишчилар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «К.» АЖ ишчилари Ш.Ш., Б.А. ва О.Х.лар олдиндан тил бириктириб, жамият директори ва бош ҳисобчисини гўёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар содир этганлиги акс этган видео ёзувларни интернет тармоқларида тарқатиш ва бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиш билан қўрқитиб, ушбу ҳаракатларини амалга оширмаслик эвазига улардан товламачилик йўли билан 30 000 АҚШ доллари талаб қилишиб, кимёвий ишлов берилган 30 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Ш., Б.А. ва О.Х.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter