Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода пенсионер ўз уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди  

Бухорода пенсионер ўз уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди  

Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи 72 ёшли фуқаро 50 минг сўм пул эвазига, жинсий алоқ қилмоқчи бўлганлар учун ўз уйидан алоҳида хона ажратиб бераётгани аниқланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 23 январь куни соат 23:00 да Жондор тумани Навгади маҳалласида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан 72 ёшли фуқаронинг уйида интим учрашувлар ташкил этилгани қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми (Фоҳишани сотиб олиш ёки сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳуқуқбузарлик 75 дан 100 бараваригача жарима ёки озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг