Бухорода маст кишилар ногироннинг уйига бостириб кириб, уриб, пулини тортиб олди
2020 йилнинг 7 апрелдан 8 апрелга ўтар кечаси соат 02:00 да 33 ёшли Ж.Х. ва 26 ёшли М.Ш. спиртли ичимлик истеьмол қилган маст ҳолатда Қоракўл тумани Мирпўлат қишлоғида яшовчи 2 гуруҳ ногирони 47 ёшли О.Х., нинг яшаш уйи ётоқхонасига эшик ойнасини синдириш орқали ғайриқонуний равишда кириб, уни қўллари билан бўйин қисмидан бўғиб, ҳаёти ва соғлиги учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, пуллари ва тилла-тақинчоқларини беришни талаб қилиб, унинг ёнида бўлган 100.000 сўм пулларни талон-торож қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан М.Ш. ва Ж.Х., ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми «в» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган, М.Ш. ва Ж.Х. лар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар ва ўрнатилган тартибда ушланганлар, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter