Бухорода институт ўқитувчилари пора билан қўлга тушди
Бухоро шаҳрида яшовчи аёл Бухоро вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза орқали мурожаат қилиб, Бухоро муҳандислик-технология институтида ишлайдиган «Ибод» исмли ўқитувчи қизи Ш. Каримовани ушбу институт қошидаги академик лицейга ўқишга киритиш эвазига 300 АҚШ доллари пора талаб қилишаётганини маълум қилган.
Бухоро вилоят ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда вилоят ИИБ ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-тадбир натижасида 1983 йилда Шофиркон туманида туғилган Бухоро муҳандислик-технология институтида ўқитувчи бўлиб ишловчи С.И. ҳамда унинг шериги 1981 йилда Шофиркон туманида туғилган ҳозирда Бухоро муҳандислик-технология институти ўқитувчиси Б.Ф. Бухоро шаҳридаги «Турон» тўйхонаси олдида жойлашган ошхонада аризачидан 300 АҚШ долларини олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинган.
Бухоро вилоят ИИБ хабарига кўра, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter